Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

суяклар учун қасос олинишига мутлақо далил бўлмаслиги аён бўлади. Чунки у фақат тиш синдирилишигагина далолат қиляпти. Шулардан кўриниб турибдики, бирон аъзо учун ҳам, тишдан бошқа бирон суяк учун ҳам қасос олинмайди. Ҳар бир аъзонинг жазоси у хусусда ҳадисда белгиланган товондир.
Пайғамбар с.а.в. «тишга тиш» эмас, «қасос», дедилар. Бунинг маъноси тишни синдирган бўлса, унинг ҳам тиши синдирилиши, суғуриб олган бўлса, унинг ҳам тиши суғуриб олиниши, қимирлатиб қўйган бўлса, унинг ҳам тишини қимирлатиб қўйиш, деганидир. Қасос дегани мана шу.

 

Бироқ, шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, тиш хусусида қасос ворид бўлганидек, товон ҳам ворид бўлган. Пайғамбар с.а.в.нинг Яманга юборилган Амр ибн Ҳазмга ёзган мактубларида:


«وَفِي السِّنِّ خَمْسٌ مِنَ الإِبْلِ»
«Тиш учун бешта туя», дейилган. Хўш, қачон қасос, қачон товон вожиб бўлади? Айрим фақиҳлар, қасддан қилинган жиноятда - Анас ривоят қилган ҳадисга кўра - тиш учун қасос олинади, қасддан қилинмаса, товон тўланади, дейишган. Масалан, кимки кўпинча тишни синдирадиган нарса билан урса ёки кўпинча тишнинг синишига олиб борадиган ишни қилса ёки тишни синдирмайдиган нарсага кўпинча тишни синдирадиган нарсани қадаб туриб урса, у қасддан синдирган ҳисобланади ва ундан қасос олинади. Агар синдирмоқчи бўлмасдан ёки тишни синдирмайдиган нарса билан урса-ю, лекин тиш синиб кетса, бешта туя товон тўлайди.


Инсон аъзолари ва суяклари хусусидаги қасос ҳукми мана шу. Биронта ҳам аъзо учун, тишдан бошқа биронта ҳам суяк учун қасос олинмайди. Фақат тишгагина қасос олинади. Аммо баданга етказилган жароҳатлар учун қасос олинишига келсак, у суннат билан ўз исботини топган. Муслимнинг «Саҳиҳ»ида Анасдан ривоят қилинади:


«أَنَّ أُخْتَ الرُّبَيِّعِ - أُمَّ حَارِثَةَ - جَرَحَتْ إِنْسَانًا فَاخْتَصَمُوا إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهم عَلَيْهِ وَسَلَّمَ, فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهم عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: الْقِصَاصَ الْقِصَاصَ فَقَالَتْ أُمُّ الرَّبِيعِ: يَا رَسُولَ اللَّهِ أَيُقْتَصُّ مِنْ فُلاَنَةَ؟ وَاللَّهِ لاَ يُقْتَصُّ مِنْهَا فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهم عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: سُبْحَانَ اللَّهِ يَا أُمَّ الرَّبِيعِ الْقِصَاصُ كِتَابُ اللَّهِ قَالَتْ: لاَ, وَاللَّهِ لاَ يُقْتَصُّ مِنْهَا أَبَدًا, فَمَا زَالَتْ حَتَّى قَبِلُوا الدِّيَةَ, قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهم عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: إِنَّ مِنْ عِبَادِ اللَّهِ لَوْ أَقْسَمَ عَلَى اللَّهِ لَأَبَرَّهُ»

 

148-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222